Трамп Пентагон раҳбаридан норози
Олам
−
08 Сентябрь 2020
5638АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатнинг ҳозирги Мудофаа Вазири Марк Эспердан норози. Трамп Пентагон раҳбари лавозимига янги номзодни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда NBS News хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Трамп ўз маслаҳатчилари билан учрашган ва улар билан Эсперни ишдан бўшатиш масаласини муҳокама қилган. Президент Фахрийлар ишлари бўйича давлат котиби Роберт Уилки номзодини илгари сурди. У 2018 йилнинг ёзида ушбу лавозимга тасдиқланган эди. Президент буни ўтган ой Оқ уйда Уилки билан бевосита муҳокама қилган.
Таъкидланишича, Мудофаа Вазири лавозимига яна бир нечта номзодлар кўриб чиқилмоқда. Давлат раҳбари Марк Эсперни ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловларигача ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти.
12 август куни Эспер агар Дональд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонса, уни ишдан бўшатиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди. Шу билан бирга, Эспер сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъи назар, истеъфо бериш ниятида бўлаётганини айтган.
Рушанабону Султонова