Тожикистонда “иномарка”лар неча пул? Блогер Дима Қаюм нархлар билан таништирди

Фойдали 13660

Бир неча кундирки жамоатчилик орасида кескин ва муросасиз қабул қилинган масала ҳамманинг диққат марказида турибди. Бу мавзу – “UzAutoMotors” АК томонидан айрим автомобилларнинг нархи оширилишидир. Ҳам хориж автомобилларига қўйилган салмоқли божлар, ҳам монопол тарзда фаолиятини юритувчи компаниядан кўпчиликнинг паймонаси тўлиб бормоқда.   

Блогер Дима Қаюм ўзининг Facebook саҳифасида қўшни давлат Тожикистоннинг автомобиль бозорида сотилаётган “иномарка”лар нархлари ҳақида лавҳа тайёрлабди.

“Ўзбек халқи учун қадрдон халқ саналмиш Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига келдим. Шу шаҳардаги машина бозоридамиз. Бу ердаги машиналар нархини кўрсатмоқчиман. Машиналар жуда-жуда кўп экан. Биз кўзимизга суртадиган машиналарни бу ерда чанг босиб турибди. Биз хурсандмиз. Мана шундай машиналар бизга ҳам етиб борсин. Мен шу ердаги нархлар билан бирма-бир таништириб бораман”, дейди блогер Дима Қаюм.

Шундан сўнг, видеода блогер тожикистонлик савдогарлар билан “иномарка” машиналар нархини таништириб борган.

Видеода айтилган нархлар: 

  • Toyota Echo – 15-16 минг АҚШ доллари
  • BMW 5 – 15-16 минг АҚШ доллари
  • Toyota Camry – 13 минг АҚШ доллари
  • Lexus lx 570 – 40 минг АҚШ доллари
  • Mercedes Benz E-класс – 10-12 минг АҚШ доллари
  • Opel Astra AshkA – 5 минг АҚШ доллари (“бизда бу пулга Matiz’ оласиз” дейди блогер).
  • Opel Astra Opel Astra Classic – 5700 АҚШ доллари
  • Toyota Venza – 8500 АҚШ доллари
Баҳодир Aҳмедов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 482
Рейтинг: 3
t
×