Тожикистонда 21 ёшли йигитнинг қўлида снаряд портлади
Олам
−
17 Май 2023
13603Тожикистоннинг жанубида жойлашган Шамсиддин Шоҳин туманида 21 ёшли йигит снаряд портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Asia-Plus” нашри хабар берди.
Келтирилишича, воқеа жорий йилнинг 6 май куни туманнинг Шўрообод қишлоғида юз берган. Данғара давлат университети талабаси бўлган Фазлиддин Сангов акаси ва уч нафар ўртоғи билан тоғга чиққанида снаряд топиб олган.
Ҳамроҳлари уни огоҳлантиришига қарамасдан, у снарядни қўлига олган ва у йигитнинг қўлида портлаб кетган. Фазлиддин воқеа жойида ҳалок бўлган.
Марҳумнинг жасади бир кун ўтиб, 7 май куни ўзи туғилиб ўсган Хўжағальтон қишлоғи қабристонига дафн этилган. Фазлиддин Санговнинг отаси ва онаси ҳам бир йил аввал бахтсиз ҳодисада вафот этган.
Маълумот учун, Шамсиддин Шоҳин тумани Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида жойлашган Роғистон тумани билан чегарадош бўлиб, ҳозиргача бу ҳудудда қонли тўқнашувлар бўлиб турибди. Тожикистон ҳукумати у ерни снарядлардан тозалаганига қарамасдан, маҳаллий аҳоли портловчи қуролларнинг портлаши оқибатида ҳалок бўлмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь