Тожикистонда ҳам Рамазон ойи қачондан бошланиши айтилди
Олам
−
25 Февраль
18669Тожикистонда 2025 йилда Рамазон ойи 1 мартдан бошланади. Бу ҳақда бугун, 25 февраль куни мамлакат Дин ишлари бўйича қўмитаси маълум қилди.
Хабарга кўра, ушбу сана мамлакат Уламолар кенгаши томонидан тасдиқланган ва мамлакат Миллий фанлар академияси Астрофизика институти хулосасига асосланган.
Шунингдек, фитр садақаси (мўминларнинг рўза вақтида берадиган садақаси) миқдори 8 сомоний бўлиши эълон қилинган.
Маълум қилинишича, бу йил Тожикистонда закот 900 сомоний бўлади.
“Закот камида 36 минг сомоний миқдорида ортиқча маблағи бўлганлар томонидан берилиши керак”, дейилади хабарда.
Хабарда, шунингдек, Рамазон ойи 30 кун давом этиши ва рўза тугагач, Рамазон ҳайити нишонланиши ҳам қўшимча қилинган, лекин Рамазон ҳайитининг айнан қачон бўлиши айтилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ҳам бу йил Рамазон ойи 1 март кунидан бошланиши ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Эронда қуролли кучлар паради ўтказилди.
18 Апрель