“Тошшаҳартрансхизмат”га раҳбар тайинланди
Жамият
−
22 Ноябрь
4673Санжар Содиқович Сатторов “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Санжар Сатторов Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг турли лавозимларида, Транспорт вазирлиги тасарруфидаги “Uzautotrans Service” МЧЖ бош директори, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари ҳамда Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Маълумот учун, Санжар Сатторов 1979 йил 15 ноябрда Бухоро вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтининг бакалавр босқичини, 2005 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтида магистратура босқичини автотранспорт воситаларидан фойдаланиш, автотранспортда халқаро юк ташиш йўналишини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Анвар Жўраев қамоққа олингани хабар қилинганди. ДХХ ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Анвар Жўраев, бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказган.
LiveБарчаси