“Тошшаҳартрансхизмат” раиси нега қамоққа олингани очиқланди
3-саҳифа
−
12 Февраль
18257Аввалроқ, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Анвар Жўраев қамоққа олингани хабар қилинганди. Эндиликда унга нисбатан нега бундай эҳтиёт чораси қўлланилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ДХХ ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Қайд этилишича, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Анвар Жўраев, бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, АЖ раиси ва бош муҳандиси ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси