“Тошшаҳартрансхизмат” раҳбари қамоққа олинди
3-саҳифа
−
08 Февраль
12567“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган Анвар Жўраев қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Бош прокурор ўринбосари Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган Анвар Жўраевга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига киритган.
Кеча, 7 февраль куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг ажрими билан Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи Анвар Жўраевга нисбатан “қамоққа” олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Президент раислигида ўтган йиғилишда транспорт соҳасининг бир қатор мансабдорлари, хусусан, Анвар Жўраевга ҳайфсан ва сўнгги огоҳлантириш берилганди.
LiveБарчаси