Тошкентнинг айрим марказий кўчалари ёпилади
Жамият
−
03 Июнь 2023 9002 1 дақиқа
Жорий йилнинг 4 июнь куни пойтахт Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, бугун 3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан веломарафон ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан 4 июнь куни соат 8:00 дан 11:00 га қадар бир неча кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Қуйида мазкур кўчалар рўйхати билан танишишингиз мумкин:
- Абай кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;
- Олмазор кўчаси Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан “Ўзбекистон” метро бекатигача;
- Афросиёб кўчаси “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;
- Нукус кўчаси Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;
- Абдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача бўлган йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь