Тошкентдаги Россия олийгоҳи уруш тарғиботи ҳақидаги хабарларга муносабат берди
Жамият
−
14 Апрель
8066Аввалроқ, Губкин номидаги Россия давтлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиалида Украинага босқин тарғиботи кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шу муносабат билан Россия давтлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали матбуот хизмати расмий баёнот берди.
“Мурожаатда номи тилга олинган шахс Филиал талабалари таркибида мавжуд эмаслиги аниқланди.
Шунингдек, мурожаатда келтирилган дарс жараёнларидаги “тарғибот ишлари” ҳақидаги маълумотлар асоссиз эканлиги, яъни улар ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди. Филиалда таълим жараёни белгиланган ўқув режаси ва фанлар дастури асосида ташкил этилган”, дейилади филиал матбуот хизматининг баёнотида.
Россия университетининг Тошкентдаги филиали маъмурияти оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёрлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдироқ ўзини Губкин номидаги Россия давлат университетининг Тошкентдаги филиали талабаси Муҳиджон сифатида таништирган шахс “Медуза” нашрига Россиянинг Украинага босқини бошлангандан буён университетдаги марузаларда бу ҳаракатни қўллаб-қувватлаш мазмунидаги фикрлар илгари сурилганини маълум қилган. Унга кўра, кекса бир шахс томонидан ҳар ҳафта ўтказиладиган марузаларда Россия Федерацияси қўшини Украинада амалга ошираётган ҳаракатлари мақталади. Шунингдек, универитетда доимий тарзда Ленин меъроси ва “Буюк рус шовинизми” ҳақида ижобий фикрлар янграйди.
LiveБарчаси