Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин бўлди (видео)
3-саҳифа
−
16 Март 3778 1 дақиқа
Бугун, 16 март куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 16:30 да туманнинг “Лашкарбеги” МФЙ, Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 16:38 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 16:52 да қуршаб олинган ва соат 16:59 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги шахсий хонадонда ёнғин содир бўлганди.