Тошкентда Zo'rTv журналисти ва оператори калтакланди (видео)
3-саҳифа
−
14 Август 2023 21378 2 дақиқа
Бугун, 14 август куни ижтимоий тармоқларда Zo'rTV телеканали мухбири ва тасвирчиси калтаклангани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага расмий мурожаат йўллади.
Гап шундаки, телеканал журналисти ва оператори жорий йилнинг 12 август куни аэропорт яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушиши сабабларини ўрганишга борган.
Видеодан кўриш мумкинки, ўрганиш вақтида бир эркак видеога олмасликни талаб қилиб, камерани синдирган. Шунингдек, у оператор ва журналистни калтаклаган.
“Агентлик журналистик фаолиятга тўсқинлик қилувчи ва ОАВ ходимларига нисбатан бўладиган ҳар қандай тазйиқни кескин қоралайди. Шунга кўра, Агентлик ўз ваколат доирасидан келиб чиқиб, бўлиб ўтган воқеликка ҳуқуқий баҳо бериш ва адолатли қарор қабул қилишларини сўраб, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага расмий мурожаат йўллади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жараён ўрганилиши ҳамда хизмат текширувлари натижаларини диққат билан кузатиб боради ва бу ишни назоратга олади.
Ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳали ҳам расмий муносабат билдирмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида MY5 телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни аҳоли мурожаатини ўрганиш пайтида бир эркак ҳақорат қилганди. Эркак 5 суткага қамоққа олинган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь