Тошкентда журналистнинг “мазасини қочирмоқчи бўлган” шахс 5 суткага қамалди
3-саҳифа
−
05 Июнь 2023
7686Тошкент шаҳрида MY5 телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни аҳоли мурожаатини ўрганиш пайтида ҳақорат қилган шахсга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода MY5 телеканали мухбири Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида аҳоли мурожаатини ўрганаётган пайтда тазйиққа учрагани акс этган. Видеода журналистга нисбатан “Мазангни қочираман ҳозир”, деб ҳақоратли гаплар айтилган.
Маълум бўлишича, бугун, 5 июнь куни очиқ суд мажлисида М.Я.га (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг шу йилнинг 5 июндаги қарорига кўра М.Я. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нозимжон Тешаевнинг тазйиққа учрагани бўйича даслтабки маълумот берилиб, уни ҳақоратлаган шахсга нисбатан маъмурий иш очилгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь