Арманистонда журналист ва сиёсатшунос жонли эфирда муштлашиб кетди (видео)
World
−
20:12 413 1 minute
Арманистонда жонли эфир чоғида журналист ва сиёсатшунос муштлашиб кетди. Бу ҳақда “Новости Армения” хабар берди.
Қайд этилишича, “Она Арманистон” мухолифат ҳаракати вакили, журналист Борис Мурази ва сиёсатшунос Арутюн Мкртчян Жамоат телевидениесининг “Катта дебатлар” дастури вақтида баҳслашиб қолган. Кўрсатув жонли эфирда узатилаётган бўлган. Мунозара давомида иштирокчилар ўртасида ўзаро ҳақорат ва таҳдидлар билан кечган даҳанаки жанг юзага келган.
Шундан сўнг, можаро муштлашувга айланиб кетган. Эркаклар ўз ўринларидан сакраб туриб, бир-бирига зарба берган. Ҳодиса Арманистон мухолифат кучларининг сиёсий кун тартибини муҳокама қилиш вақтида содир бўлган.
“Катта дебатлар” дастури меҳмонлари ўртасида муштлашув бошланганидан сўнг бошловчилар эфирни тўхтатган, студияга хавфсизлик хизмати ходимлари кириб борган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил октябрь ойи охирида Арманистон Миллий мажлисида ҳукмрон “Фуқаролик шартномаси” партияси ва мухолифатдаги “Кучли Арманистон” фракцияси депутатлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлган эди. Парламент мажлисини тўхтатишга тўғри келган. Можаро Ҳисоб палатаси аъзолигига номзодни муҳокама қилиш чоғида келиб чиққан. Ҳукмрон партия депутати Тарон Чахоян мухолифат фракцияси раҳбари Нарек Карапетяннинг оиласини кескин танқид қилиб чиққан эди.
Live
All