Тошкентда ЕОИИга қизиқиш ортиб бормоқда – Россия
Жамият
−
04 Ноябрь 2023
10198Россия Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИ) доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагини олқишлайди ва юқори баҳолайди. Бу ҳақда кеча, 3 ноябрь куни Самарқандда давом этаётган Верона Евросиё иқтисодий форумида Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко маълум қилди.
“Биз катта мамнуният билан қайд этамизки, Тошкентда, Ўзбекистон заминида Евросиё интеграциясига қизиқиш ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олгани буни тасдиқлайди. Бу ўзбекистонлик дўстларимизга иттифоқ фаолиятига янада чуқурроқ кириб бориш имконини беради. Биз ЕОИИда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бу руҳни олқишлаймиз ва юксак қадрлаймиз”, деган Грушко.
Бундан ташқари, вазир ўринбосари Россия МДҲ давлатлари билан кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлаган. Унинг айтишича, ҳамдўстлик фаолиятининг савдо-иқтисодий йўналишини кенгайтириш, қулай сармоявий муҳитни сақлаш ва технологик суверенитетни мустаҳкамлаш муҳим вазифалар саналади.
“Биз МДҲ ва ЕОИИга аъзо давлатлар иқтисодиётининг объектив ўзаро боғлиқлиги мавжудлигига қатъий ишонамиз. Ушбу минтақавий интеграция бирлашмаларининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун қарорни миллий Евросиё даражасида синхронлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, Евросиё интеграциясининг тартибга солувчи матрицасини ишлаб чиқиш зарур. Биз МДҲ давлатларининг ички имкониятларига эътибор қаратамиз. Улар ўз-ўзини ривожлантириш ва барча ташқи таҳдидлар ва хавфлар олдида барқарорликни таъминлаш учун етарли”, деган Россия ТИВ раҳбари ўринбосари.
Маълумот учун, Самарқанд шаҳрида XVI Верона Евросиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Форум Италиянинг “Understanding Eurasia” нотижорат ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.
Верона Евросиё иқтисодий форуми 2007 йилдан бери Италияда (Верона) ўтказиб келинарди. 2022 йилда тадбирга мезбон давлат Озарбайжон (Боку) бўлган. 2023 йилда Самарқанд XVI Верона Евросиё иқтисодий форумини ўтказиш жойи сифатида танланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь