Тошкентда собиқ депутат Дусов ЙПХ ҳодимлари билан жанжаллашди

3-саҳифа

image
“Барселона” Мессининг “шоҳона” шартномасига муносабат билдирди north_east

“Барселона” Мессининг “шоҳона” шартномасига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда собиқ депутат Қобил Дусовнинг йўл-патруль хизмати ходимлари иалабига бўйсунмас, улар билан жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Қобил Дусов билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдирди.

Унга кўра, жорий йилнинг 26 январь куни соат 23:30 да ЙПХ инспектори сержант Ж.Тўрабоев Яшнобод туманидаги Мирзо Улуғбек ва Султонали Машҳадий кўчалари кесишмасида хизмат олиб бориши давомида жезл ва ҳуштак билан Captiva русумли автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ҳақида ишора берган. Аммо ҳайдовчи ички ишлар ходимининг қонуний талабини менсимасдан ҳаракатни давом эттирган.

Автомобиль тез орада Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари кесишмасида тўхтатилган. Автомобилни бошқариб борган 36 ёшли Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи Қобил Дусов инспекторга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим қила олмаган. Йўловчи сифатида автомобилда транспорт воситаси эгаси — 42 ёшли Феруза Б. ҳам бўлган. Ҳайдовчи ва йўловчи ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари билан жанжал бошлаб, ўз хизмат фаолияти ва эгаллаб турган лавозимларидан келиб чиққан ҳолда уларга нисбатан қонуний чора кўрмасликни талаб қилган.

Мулоқот давомида йўл-патруль хизмати ҳайдовчи спиртли ичимлик таъсири остида эканлигидан шубҳаланиб, уни экспертизага боришни таклиф қилган. Ҳайдовчи аввал бош тортиб, кейин текширувдан ўтишга рози бўлган. Алкотестор ҳайдовчи томонидан чиқарилган нафасда 0,660 мг/л алкоголь концентрацияси борлигини аниқлаган.

Қобул Дусовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддаси биринчи қисми (“Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. Феруза Б.га нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддаси учинчи қисми (“Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш”) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ Қобил Дусов

Баҳолаганлар

656

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг