“Барселона” Мессининг “шоҳона” шартномасига муносабат билдирди
Спорт
−
01 Февраль 2021
12270Аввалроқ, “Барселона” клубининг ҳужумчи Лионель Месси билан 2017 йилда тузилган шартномасининг молиявий қисми ОАВда тарқалгани ҳақида хабар берган эдик. Клуб шартноманинг “El Mundo” газетасида тарқалганига муносабат билдирди.
“El Mundo” газетасида эълон қилинган маълумот тарқалиб кетганидан клуб афсусда эканини маълум қиламиз. Чунки бу икки томон ўртасида тузилган ёпиқ шартнома ҳисобланади. “Барселона” бу маълумот тарқалишида алоқаси борлигини рад этиб, El Mundo газетасига қарши суд тартибида ҳаракатни бошлайди.
“Барселона” Мессини ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлайди. Лионель клубда ўйнаб, футбол тарихидаги энг яхши футболчига айланди ва биз унинг имижига салбий таъсир қилишларига йўл қўймаймиз”, дейилган клуб сайтида эълон қилинган баёнотда.
Маълумот учун, ОАВда тарқалган маълумотларда Месси 2017-2021 йилларга мўлжалланган шартнома орқали 555 млн евро ишлаб олиши белгиланган.