Месси ва “Интер Майами” учун мавсум якунланди
Спорт
−
476 1 дақиқа
Бугун, 28 ноябрь куни “Интер Майами” Шимолий Америка футбол лигаси (MLS) плей-офф босқичининг иккинчи учрашувида “Коламбус Крю”га мағлуб бўлди.
Коламбус шаҳрида бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голни Сантьяго Родригес 90+2-дақиқада киритди.
39 ёшли аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси учрашувни жамоа сардори сифатида бошлади ва баҳс давомида майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби дарвоза томон икки марта зарба берди, аммо ҳар икки уриниш ҳам ноаниқ бўлди. Месси гол ура олмади ва жамоасини мавсумни муддатидан олдин якунлашдан қутқара олмади.
Шу тариқа, MLS’нинг амалдаги чемпиони “Интер Майами” икки ўйин натижасига кўра 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, плей-оффдаги иштирокини якунлади.
Амалдаги MLS кубоги соҳиби устидан икки ўйинда ҳам ғалаба қозонган “Коламбус Крю” турнирнинг чорак финалига йўл олган биринчи жамоага айланди. “Интер Майами” эса мавсумни якунлади.
Шимолий Америка чемпионатининг янги мавсуми 2027 йил февраль ойининг иккинчи ярмида бошланади.
Live
Барчаси