“Барселона”ни барбод қилувчи шартнома”. Месси 4 йилда қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди

Спорт

image

“Барселона”ни барбод қилувчи шартнома” – Лионель Мессининг каталон клуби билан шартномасини қўлга киритган “El Mundo” газетаси бугун, 31 январь куни шундай сарлавҳа билан чоп этилди.

Ҳеч кимга сир эмаски, ҳозир “Барселона” жиддий молиявий муаммоларга дуч келган. Мессининг шартномасида кўрсатилган рақамлар каталонларнинг молиявий муаммоларига аргентиналикнинг мислсиз гонорари сабаб бўлганини тасдиқлайди.

2017 йилда “Барселона” билан имзоланган шартномага кўра, Месси 4 йилда жами 555 миллион евро ишлаб олади. Бу йилига ўртача 138 миллион еврога тенг. Бунинг ичига шартнома имзолагани учун 115 миллион ва садоқат учун 78 миллион евро бонус ҳам киритилган.

“Барселона” маъмурияти нашр Месси билан шартномасининг молиявий жиҳатларини эълон қилгани учун “El Mundo” газетасини судга беришини маълум қилди.

Маълумот учун, Мессининг “Барселона” билан шартномаси 2021 йил ёзигача давом этади. Шундан сўнг, у эркин агентга айланиши мумкин. Аввалроқ, аргентиналик карьерасини ПСЖда давом эттириши мумкинлигини айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси

Баҳолаганлар

899

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг