Аргентина Коста-Рикани йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
09:43 363 1 дақиқа
Бугун, 18 ноябрь куни Аргентина терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Коста-Рика устидан ишончли ғалабага эришди. Месси терма жамоадан кетганидан сўнг иккинчи учрашувни ўтказган аргентиналиклар баҳси 7:0 ҳисобида якунланди.
Ғолиблар сафида Николас Пас, Хулиан Альварес ва Франко Мастантуоно дубль қайд этди. Алексис Макаллистер ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди. Учрашувда ҳисоб 8-дақиқада очилди. Николас Пас Энцо Фернандеснинг узатмасидан кейин дарвозани ишғол қилди. 35-дақиқада Хулиан Альварес Агустин Гуайнинг пасидан сўнг фарқни оширди.
39-дақиқада Пас Максимо Перроненинг узатмасини голга айлантириб, дубль қайд этди. 43-дақиқада эса Альварес Жанлука Престианнининг пасидан кейин ҳисобни 4:0 га етказди.
Иккинчи бўлимда ҳам аргентиналиклар устунликни сақлаб қолди. 48-дақиқада Франко Мастантуоно Перроненинг узатмасидан кейин чиройли гол урди.
78-дақиқада Алексис Макаллистер ҳисобни 6:0 кўринишига келтирди. 89-дақиқада эса Мастантуоно Жулиано Симеоненинг узатмасидан кейин иккинчи голини киритиб, учрашувга якун ясади.
Шу тариқа, Аргентина терма жамоаси Мессисиз илк ғалабасини қўлга киритди. Бунда олдинги учрашувда Лионель Скалони шогирдлари Уругвайга 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Live
Барчаси