Месси ва Роналду Тевеснинг хайрлашув учрашувида бирга ўйнамайди – ОАВ
Спорт
−
812 1 дақиқа
Аргентиналик Лионель Месси ва португалиялик Криштиану Роналду Аргентина ҳамда “Бока Хуниорс”нинг собиқ футболчиси Карлос Тевеснинг хайрлашув ўйинида бир жамоа сафида майдонга тушмайди. Бу ҳақда “Al Mashhad” нашри хабар берди.
Аввалроқ, Тевес икки юлдуз футболчини ҳам ушбу учрашувга таклиф қилганини маълум қилган эди.
Манбанинг хабар беришича, футболчиларнинг бир жамоада ўйнай олмаслигига жорий йилнинг 20 декабрь кунги тақвим сабаб бўлган. Бу куни Криштиану Роналду “Ал-Наср” сафида Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали доирасида “Ал-Холуд”га қарши майдонга тушиши кутилмоқда. Учрашув Қувайтда бўлиб ўтади.
Карлос Тевеснинг хайрлашув учрашуви 2026 йилнинг 20 декабрь кунида Буэнос-Айрес шаҳридаги “Ла Бомбонера” стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Тевес “Манчестер Юнайтед”да Криштиану Роналду билан бирга тўп сурган. Лионель Месси билан эса Аргентина терма жамоасида бирга ўйнаган.