Тошкентда педофил эркак ўғил болага тегажоғлик қилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида автобуслардан бирида ёш болага очиқдан очиқ тегажоғлик қилингани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 4 февраль куни Тошкент шаҳридаги йўловчи ташувчи автобусда содир бўлган. Фуқаро Х.Ғ (1988 йилда туғилган эркак) маст ҳолда бўлиб, вояга етмаган, 2012 йилда туғилган У.И. исмли ўғил болага жинсий тегажоғлик ва боланинг шаънига зид бошқа ноқонуний ҳаракатлар қилган.

Ҳозирда болага нисбатан содир этилган бундай зўравонлик ҳолати бўйича Чилонзор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 37 ёшли эркак қўшнисининг 13 ёшли қизига пул эвазига жинсий алоқа таклиф қилгани, унинг аёли эса бунда воситачи бўлгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу иш судда кўриб чиқилганда эркакка 5 сутка қамоқ, хотинига эса 750 минг сўм жарима жазоси тайинланган. Апелляция суди ҳам қарорни ўзгартирмаган. Эндиликда Бош прокуратура томонидан туман ва вилоят судларининг ушбу қарорларига нисбатан тафтиш тартибида протест келтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёш бола педофил эркак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг