Тошкентда ёш бола ёнғин ичида қолиб кетди
3-саҳифа
−
15 Август
5883Бугун, 15 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:04 да туманнинг “Кўҳна Чўпонота” МФЙ Чилонзор 13-мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:13 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:29 да бартараф этилган. Ёнғинни ўчириш вақтида ҳодиса жойида бир нафар бола борлиги аниқланган. ФВВ қутқарувчилари зудлик билан болани қутқариб, ҳаётини сақлаб қолган ва тиббиёт ходимларига топширган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг 20 метр кв майдонида уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирида ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, олдинроқ Андижонда хонадон ва унга туташ кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси