Тошкентда нега “свет” ўчаётгани айтилди
Жамият
−
05 Июль
6926Шу кунларда Тошкент шаҳрида электр таъминотида узилишлар тез-тез кузатилмоқда. Ҳолат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятларда жорий йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда давлат дастурлари, соҳага оид қарор ва фармонлар ижросини таъминлаш мақсадида тақсимлаш тармоқларида янгилаш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Мазкур жараёнда ишчи-ходимларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудлар кесимида режавий ўчиришлар амалга оширилмоқда. Бундай режавий ўчиришлар Тошкент шаҳри ва ҳудудларда Жамиятнинг корхона ва филиал ахборот хизматлари томонидан доимий равишда эълон қилиниб борилиши таъминланган”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, тармоқларни янгилаш ва мавсумга тайёргарлик ишлари кечиктириб бўлмайдиган юмушлар сирасига киргани боис, айни пайтда ёзнинг иссиқ кунларига қарамасдан ҳам вазифалар давом эттирилмоқда.
Шунингдек, иссиқ кунларда ҳудудлардаги авариявий ҳолатларнинг юзага келиши ҳам электр энергияси таъминотида узилишларни вужудга келтириб чиқармоқда.
LiveБарчаси