Тошкентда кўча безориларидан 600 дан ортиқ совуқ қуроллар топилди
Жамият
−
27 Январь 2021
8282Тошкент шаҳрида 2021 йилнинг бошидан буён фуқароларда совуқ қурол ва бошқа буюмлар топилиши билан боғлиқ 655 та факт аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, текширувлар давомида 567 та пичоқ, 3 та болта, 11 та “кастет”, 34 та “бита” ва бошқа буюмлар топилган.
Фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1852-моддаси (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилган.
Бундан ташқари, ўқув даргоҳларида ўтказилган текширувлар давомида ўқувчилардан 25 та пичоқ, 7 та “кастет” ва бошқа хавфли буюмлар топилгани маълум қилинди.