Термизда бир гуруҳ безорилар қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
18:25 4545 2 дақиқа
Термиз шаҳрида безорилик ҳаракатларини содир этган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Термиз шаҳри “Чегара” маҳалласидаги спорт мажмуасида муқаддам Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 277-моддаси (безорилик) билан судланган 1990, 1999, 2002, 2003, 2004, 1998 ва 2005 йилларда туғилган йигитлар бир гуруҳ бўлиб, ўткир тиғли жисмлар билан қуролланган ҳолда жиноий ҳаракатлар содир этган.
Уларнинг бу ҳаракатлари ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан аниқланиб, барча ҳуқуқбузарлар ушланган. Уларга нисбатан суд томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Хабар берилишича, 2026 йил 1 апрель куни яна шунга ўхшаш ҳолат Термиз шаҳри “Нурли келажак” маҳалласида қайд этилган. Жабрланувчи ички ишлар органларига хабар берган. Унда муқаддам Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан судланган 1998, 2004, 2002 йилларда туғилган жами 10 га яқин шахслар суҳбати тортишувга айлангани, кейин эса жанжал пичоқ ва ўткир тиғли жисмлар аралашуви билан якунлангани айтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди (умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўта кетган беҳаёлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 март куни Андижонда ҳам кўча безорилиги билан шуғулланганлар ушланган эди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
Барчаси