Тошкентда Германиядан почтада юборилган оғуни қабул қилиб олаётган хорижлик ушланди (видео)
3-саҳифа
−
11:20 1011 1 дақиқа
Тошкентда яшовчи чет эл фуқароси Германиядан почта орқали юборилган жами 4 кг наркотик моддаларини қабул қилиб олганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Жумладан, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида вақтинча истиқомат қилаётган 2001 йилда туғилган Черногория фуқароси мазкур тумандаги почта бўлимида Германия давлатидан юборилган жўнатмани қабул қилиб олган вақтида холислар иштирокида тўхтатилган.
Жўнатма белгиланган тартибда текширилганда, унда спорт анжомлари ичига яширилган 3 кг “Клефедрон” ва 1 кг гашиш гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, хорижий фуқаронинг вақтинчалик яшаш хонадони кўздан кечирилганда, жами 30 гр оғирликдаги “Альфа-ПВП” наркотик моддасидан иборат 11 дона тайёр закладкалар, зип-пакетлар, электрон тарози ва бошқа буюмлар борлиги маълум бўлган.
Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг 3 та ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 12,7 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинганди.
Live
Барчаси