Тошкентда бильярд клубда қиморхона очилгани аниқланди

Жамият 3146
image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида фуқаро бильярд клубида қиморхона ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Бошқарма ходимлари клубда текширув ўтказганда унинг эгаси 52 ёшли Баҳром А. қимор ўйинлари учун бинода алоҳида хона ажратгани маълум бўлган. Таъкидланишича, бу таваккалчиликка асосланган ўйинлар тизимли равишда ўтказилишидан далолат қилади.

Клубга Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари текширув билан келганларида у ерда покер ўйновчи 6 киши ва клуб ишчиларидан уч киши – 48 ёшли Мирзоҳид И., 24 ёшли Давлатбек Д. ва муқаддам судланган 25 ёшли Тимур Ж. Бўлган.

Ашёвий далиллар сифатида 2.700 АҚШ доллари, 6.000.000 сўм ва “Poker” ўйини учун тошлар бўлган. 

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278 моддаси (“Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 3
Теглар
t
×