Андижонда уйини қиморхонага айлантирган эркак ушланди (видео)

Crime

image

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшаш хонадонида ноқонуний қимор ўйинларини ташкил этган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, тезкор тадбир давомида хонадонлардан бирида қимор ўйинлари мунтазам ташкил этиб келингани аниқланган.

Тадбир чоғида қимор ўйинлари ўтказилган жойдан 3 миллион 297 минг сўм нақд пул ҳамда ўйин карталари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Балиқчи туманида чойхонани ноқонуний қиморхонага айлантирган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends