Чойхонани қиморхонага айлантирган шахс ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида ноқонуний қиморхона фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, 1962 йилда туғилган фуқаро тумандаги чойхоналардан бирида моддий манфаат эвазига ўзининг танишларига қимор ва таваккалчиликка асосланган ноқонуний ўйинларни ташкил қилиб, улар учун шароит яратиб берган.

Воқеа жойидан 40 млн 214 минг сўм, 100 АҚШ доллари ҳамда ноқонуний ўйинлардан йиғилган 985 минг сўм пул маблағлари холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Жалолқудуқ туманида яшаш уйида қиморхона ташкил қилган ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўйнаб келган шахслар қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг