Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредит олган фирибгар аёл қамалди
3-саҳифа
−
27 Апрель
8841Тошкент шаҳрида 40 ёшли аёл фирибгарлик йўли билан 83 кишининг номига кредит эвазига маҳсулотларни харид қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, аёл ўз жиноятларини 1995 ва 1996 йилларда туғилган икки судланувчи йигит билан бирга содир этган. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аёл шу вақтгача 12 марта судланган.
“Фуқароларнинг номига кредит олиш билан шуғулланганман. Жиноят содир этганимни тан оламан”, дейди судланувчи аёл.
Суд ҳукмига кўра, аёл Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 26 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўйиш йўли билан аёл 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Судланувчи йигитларнинг ҳар бирига эса 5 йилу 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь