Тошкентда $578 минглик крипто-активни айлантирган йигит ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қарийб 7 миллиард сўмлик ноқонуний крипто-активлар айланмасини амалга оширганликда гумонланаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, фуқаро умумий қиймати 578 минг АҚШ долларига тенг бўлган ноқонуний крипто-активлар айланмасини амалга оширган. Бу маблағ қарийб 6 миллиард 926 миллион сўмни ташкил этади.

Суриштирувлар давомида 2009 йилда туғилган йигит махсус қурилмалар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланганини билдирган.

Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда бир дона ноутбук, мобиль телефон, иккита банк пластик картаси ҳамда моноблок компьютер ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қарийб 11 миллион долларлик криптоактивларнинг ноқонуний айланишини амалга оширган шахс ушланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг