Тошкентда ҳам Лепснинг концерти бекор қилинди
Маданият-санъат
−
07 Июль 2023
14101Россиялик хонанда Григорий Лепснинг жорий йилнинг 23 октябрь куни Тошкент шаҳридаги "Халқлар дўстлиги" санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган концерти бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги маълум қилди.
Қўшиқчининг концертига чипта сотиб олганлар уларни сарой кассаларига қайтариб бериши мумкинлиги айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам санъаткорнинг концертлари бекор қилинганди. Бу унинг Россия Украинада олиб бораётган урушни қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ. Хонанда олдинроқ Leopard танкини шикастлаган аскарга 1 миллион рубль тўлади. Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси эса урушни қўллаётган санъаткорларнинг Ўзбекистон ҳудудида концерт қўйиши мамлакат имижига таҳдид эканини билдириб, тегишли органларга мурожаат қилди.