Россиялик машҳур хонанда Leopard'ни йўқ қилган аскарга миллион рубль берди (видео)
Олам
−
04 Июль 2023
13960Россиялик қўшиқчи Григорий Лепс немис танки Leopard'ни йўқ қилган ҳарбийга миллион рубль мукофот пули берди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Хонанданинг Telegram-каналига жойланган видеода Россия ҳарбий қўшинларининг байроқлари фонида сўзлаётган одам Лепс унга Leopard танкини йўқ қилгани учун миллион рубль берганини айтган. Қўшиқчи видео остида “мен гапимга жавоб бердим”, дея изоҳ қолдирган.
Маълумот учун, россиялик санъаткорлар Григорий Лепс ва Николай Басков жорий йилнинг 14 июнь куни Украина Қуролли Кучларига тегишли танкларни йўқ қилган ҳар бир кишига шахсий ҳисобидан миллион рублдан беришини маълум қилганди. Кейинроқ мазкур ташаббусга телебошловчи Юлия Барановская ҳамда “Земляне” рок-гуруҳи раҳбари Владимир Киселев ҳам қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Новосибирск вилоятидан сенатор Александр Карелин томонидан Россия Қуролли Кучлари ҳарбийси Андрей Кравцовга Украинадаги урушда Leopard танкини йўқ қилгани учун миллион рубль мукофот пули берилганди.