Григорий Лепс ажрашишига ўзининг хиёнати сабаб бўлганини тан олди

Маданият-санъат

image

Григорий Лепс 20 йиллик турмушдан сўнг собиқ хотини Анна Шапликова билан ажралгани ҳақида очиқчасига гапирди ва ўзини "хоин" деб атади. Бу ҳақда “The Voise Mag” нашри маълум қилди.

Россиялик машур қўшиқчи хотини билан 2021 йил ажрашган эди. Бунга хонанданинг Юлия Барановская билан ишқий муносабатлари сабаб бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. 

“Мен яна қайтишни сўрамайман. Биринчидан, мени қабул қилишмайди. Иккинчидан, мен бунинг учун ўзимни ҳеч қачон кечирмайман. Ажрашиш муқаррар эди, чунки мен ўз қадрли ва садоқатли одамимга хиёнат қилдим. Ва биз ажрашганимиз, албатта, фожиа. Аммо ажрашганимизга қарамай, ҳозир биз яхши муносабатдамиз”, дейди Григорий Викторович. 

60 ёшли қўшиқчи ўзини идеал бўлмаган ота, деб билишини айтган. Унинг сўзларига кўра, у фарзандларининг тарбияси билан шуғулланмаган, чунки ҳар йили тахминан 9-10 ой давомида гастролда бўлган. Энди қўшиқчи ўзини айбдор ҳис қилади, у умрининг охиригача болалар ва собиқ хотинини қўллаб-қувватлашга ваъда берди.

Шунингдек, хонанда ҳали турмуш қуриш нияти йўқлигини, аммо собиқ аёли турмушга чиқиши мумкинлигини билдирган. 

“У жуда муносиб, чиройли, ақлли, меҳрибон ва одобли аёл. У 51 ёшда, лекин ёш кўринади", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Григорий Лепснинг дастлаб Қирғизистонда сўнгра Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган концертлари бекор қилинди.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Григорий Лепс Анна Шапликова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг