Тошкент вилоятида ўз қизини зўрлаган ота қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти туманларидан бирида эркак ўз қизига зўравонлик қилгани аниқланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Билдирилишича, оиланнинг ижтимоий мақомини белгилаш ва эҳтиёжмандлар рўйхатига киритиш мақсадида агентликнинг ижтимоий ходими хизмат кўрсатиш доирасида оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишга юборган. Айнан шу кўрик қизалоқ аввал гапира олмаган воқеаларни очиқлашга туртки бўлган. Бу эса расмий тергов жараёнини бошлашга асос бўлган.

Қизалоқнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у вақтинча оилавий болалар уйига жойлаштирилган. Комплекс баҳолаш натижасида эса онаси қаромоғига топширилган. 

“Ҳозирда у доимий ҳимоя остида бўлиб, тикланиш жараёнидан ўтмоқда. Унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жабрланган болага ҳар томондан кўмак кўрсатди ва тегишли хизматлар фаолиятини мувофиқлаштирди. Натижада, қиз ҳимоя қилинди, айбдор эса қонунан жазога тортилди”, дейилади хабарда.

24 июль куни суд қарорига кўра, эркак ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Суд томонидан унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш) 3-қисми, “а”, “б”, “э” бандлари асосида 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида вояга етмаган 15 ёшли қиз 4 нафар йигит томонидан зўрлангани ҳақида хабарлар жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлганди. Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 9 апрель куни Ангрен шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳам 24 июль куни Ангренга бориб, жабрланган қиз билан боғлиқ вазиятни ўрганди. Ҳозирда жабрланувчи қиз Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган тиббий муассасага кўчирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти номусга тегиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг