Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси каналда чўкиб кетди
3-саҳифа
−
05 Июнь 2023 10535 1 дақиқа
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 16 ёшли йигит каналда чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 14:00 лар атрофида Янгийўл шаҳар “Ишчилар шаҳарчаси” маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган М.П. мазкур ҳудуддан оқиб ўтувчи “Жўн Ариқ” каналида ўртоқлари билан чўмилаётган вақтда чўкиб кетган.
Йигит ҳудуддаги 5-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси бўлган.
Маълум қилинишича, боланинг жасади кеча, 4 июнь куни топилган.
Чўкиш ҳолатлари
Жорий йилнинг 25 май куни Катта Фарғона каналида мактаб битирувчиси оқиб кетганди. Орадан 9 кун ўтиб, 3 июнь куни унинг жасади топилди.
Шунингдек, Самарқанд вилоятидаги Зарафшон дарёсига 3 нафар вояга етмаган бола чўкиб кетганди. Уларнинг фақат биттасини мурдаси топилган.
Бундан ташқари, Андижонда 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган севган қизини қутқараман деб чўкиб кетганди.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь