Тошкент шаҳар ИИББга янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image

Бугун, 4 март куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида жамоат хавфсизлигини ҳамда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш масалаларига оид тезкор йиғилиш ўтказилиб, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Равшан Эркинович Султонхўжаев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъуллари, Ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Тошпўлатов, пойтахт сектор мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг раҳбарлари иштирок этган.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Равшан Султонхўжаев тайинланган. Тайинловга қадар у Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.

Шунингдек, йиғилишда давлат раҳбарининг маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, ҳудудларда жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш ташкил этиш борасидаги топшириқлари, ички ишлар органлари фаолиятининг ҳисобот давридаги кўрсатгичи ҳамда келгусида тизим фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси атрофлича муҳокама қилинган.

Тадбир жараёнида Тошкент шаҳрида жиноятчиликка қарши кураш масалалари, жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижроси, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган.

Тадбирда кўтарилган муаммолар ва ечимини кутаётган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, янги тайинланган пойтахт ИИББ раҳбарига тегишли топшириқлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бунгача Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётган Азиз Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Ички ишлар вазири лавозимига маъқулланган эди. 2017 йилдан бери Ички ишлар вазири сифатида ишлаб келган Пўлат Бобожонов эса лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Равшан Эркинович Султонхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг