Ўзбекистонда одамларни намойишга чиқишга ундаётган кимсалар қидириляпти

Жамият

image
Монополияга қарши курашиш қўмитаси тилга кириб, “UzAuto Motors”нинг пўстагини қоқди north_east

Монополияга қарши курашиш қўмитаси тилга кириб, “UzAuto Motors”нинг пўстагини қоқди

Маълумки, “UzAuto Motors” компанияси жорий йилнинг 9 мартидан эътиборан Damas ва Spark автомобиллари нархини 21 фоизгача, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларининг нархини 15 фоизга оширган эди. Ушбу воқеалик жамиятда эътирозларга сабаб бўлиб, баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Кеча, 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразмда ўтган йиғилишда “UzAuto Motors” нархларни оширишини танқид қилди

Ижтимоий тармоқлар бундай вазиятларда тинч турмайди. Пайтдан фойдаланиб, режасини амалга ошириш мақсадидаги кишилар доим топилган. Жумладан, YouTube ва Facebook’да одамларни нархлар ошгани учун намойишга чиқишга ундаганлар ҳам топилди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди: 

“Яқинда енгил автомобиллар нархини ошириш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақидаги хабар эълон қилингач, интернет тармоғида норозилик билдириш учун тўпланишга чақириқлар тарқамоқда.   

Ҳурматли ҳамюртлар! Сиздан иғвогарлик чақириқлардан таъсирланмасликни ва фақатгина қонун доирасида ҳаракат қилишингизни сўраймиз.

Унутманг, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201 моддасига кўра, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан (14 316 600 сўм) саксон бараваригача (19 088 800 сўм) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек маълум қиламизки, ҳозирги вақтда мазкур чақириқларни тарқатаётган шахснинг фаол қидируви олиб борилмоқда”.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Баҳолаганлар

687

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made