Пўлат Бобожонов Президент Администрациясига ишга ўтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган генерал-майор Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Пўлат Бобожонов 2017 йилдан бери Ички ишлар вазири сифатида ишлаб келаётган эди. Бунгача у Хоразм вилояти ҳокими, Бухоро вилояти прокурори, Жиззах вилояти прокурори, Бош прокуратуранинг Солиқ ва валюта жиноятларига қарши курашиш департаменти бошлиғи, Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг