Тошкентда 187 нафар фоҳиша қўлга олинди
Жамият
−
21 Февраль 2019
36029Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Патруль пост хизмати бригадаси шахсий тарикиби ҳамда Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 4 февралидан 15 февралига қадар, 12 кун давомида ўтказилган “Орият” тадбирларида пойтахтда фаолият юритаётган 187 нафар фоҳиша қўлга олинди.
Тадбирда соат 21:00 дан тонгги соат 04:00 га қадар пойтахт кўчаларида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган енил табиатли аёллар қўлга олинган. Энг ачинарлиси, улар орасида ҳомиладорлар ҳам бор.
Қизларнинг кўпчилиги суҳбатда яқинлари йўқлиги, осон пул топиш учун шу йўлга киргани, бошқалар қатори қимматбаҳо кийимлар кийгиси, яхши яшагиси келгани учун фоҳишалик қилишини айтади. Улар орасида шароити оғирлиги, ноиложликдан шу ишни қилаётгани, бошқа ишдан топган ойлиги на уйи, на еб-ичишига етганини айтаётганлар ҳам бор.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига мувофиқ фоҳишалик билан шуғулланиш — энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь