Тошкент аэропортида фуқаро 135 млн сўмли тилла пиёла билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент халқаро аэропорти божхоначилари томонидан Германиянинг Мюнхен шаҳрига парвозга отланган фуқарода 135 млн 200 минг сўмли тилла пиёла борлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент-АЭРО хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкентдан Мюнхен шаҳрига учиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси йўл юклари орасига қиймати 135 млн 200 минг сўмлик, тахминий оғирлиги эса 104 граммни ташкил этувчи 1 дона сариқ рангли металлдан ясалган 750 пробали 1 дона пиёлани  яшириб олиб ўтмоқчи бўлган вақтида божхона Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул шаҳри аэропортида ўтказилган операция чоғида Ўзбекистон фуқароси бўлган уч нафар аёлнинг танасида, хусусан уларнинг жинсий аъзоларига яширилган 6 килограмм 28 грамм олтин аниқланиб, мусодара қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент аэропорт тилла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг