Туркияда 6 кг олтинни жинсий аъзосига яширган ўзбекистонликлар ушланди

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳри аэропортида ўтказилган операция чоғида Ўзбекистон фуқароси бўлган уч нафар аёлнинг танасида, хусусан уларнинг жинсий аъзоларига яширилган 6 килограмм 28 грамм олтин аниқланиб, мусодара қилинди. Бу ҳақда Haber ERK хабар берди.

Нашрга кўра, жорий йилнинг 25 апрель куни соат 21:30 атрофида Чимкентдан келган аёллар шубҳа уйғотгани сабабли текширув учун тўхтатилган. Уларнинг багажидан ҳеч нарса топилмаган, бироқ махсус қурилма орқали таналари сканер қилинганда, жинсий аъзоларида зичлик аниқланган.

Прокуратура кўрсатмаси билан аёллар тиббий текширув учун Истанбулдаги шифохонага олиб борилган. Рентген натижаларига кўра, уларнинг жинсий аъзоларига кўп миқдорда олтин яширилгани маълум бўлган. Полициянинг кузатувида ўтказилган батафсил текширувда 120 дона тилла бўлаги, жами 6 килограмм 28 грамм олтин топилган.

Топилган олтин тергов бўлими ходимларига топширилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона постида қуйма олтинни жинсий аъзосига яшириб, ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг