Томга чиққан мактаб ўқувчиларига чора кўрилади
Жамият
−
13 Сентябрь 2023
7064Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги кўпқаватли уйнинг томида мактаб ўқувчилари сайр қилиб юргани акс этган видео тарқалди. Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб чиқди.
Маълум қилинишича, томга чиққан ўқувчилар масаласи бўйича туман ҳокимлиги, мактаб маъмурияти, профилактика инспекторлари иштирокида тезкор ўрганиш ўтказилган. Ўрганишлар жараёнида маълум бўлишича, тумандаги “2-Чарх Камолон” маҳалласида жойлашган кўпқаватли уйлардан бирининг том қисмига 128-умумтаълим мактабининг 9 “А”-синфи ўқувчилари С.М ва М.И атрофни томоша қилиш мақсадида чиққан.
“Туман ҳокимлигининг Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия раиси ўринбосари А.Ҳатамов бошчилигида мазкур ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, мактаб маъмурияти, психолог инспекторлар, туман ҳокимлигидаги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси масъуллари иштирокида ўтказилган мулоқот жараёнида ўқувчилар бу ишни қилганларидан пушаймон эканлигини айтиб кечирим сўради”, дейилади ҳокимлик муносабатида.
Шунингдек, ота-оналар ҳам болаларни бундан кейин қаттиқ назорат остига олишларини билдирган.
Қолаверса, мажлисда мактаб маъмурияти ва туман Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мутасаддиларига С.М ва М.И.га нисбатан қонун доирасида тегишли чора кўриш топширилган.
LiveБарчаси