Озарбайжонда мактаб ўқувчилари учун TikTok чекланди
World
−
09:05 271 1 minute
Озарбайжон мактабларида TikTok ижтимоий тармоғи ҳамда зарарли мазмундаги 200 дан ортиқ видеоматериалга кириш чекланди. Бу ҳақда мамлакат Фан ва таълим вазири ўринбосари Фирудин Гурбанов маълум қилди.
Қайд этилишича, чекланган видеоматериалларда жиноят, гиёҳванд моддалар истеъмоли, зўравонлик ва шу каби бошқа зарарли ҳолатларга оид мазмун акс этган.
“Албатта, бундай чекловлар фақат мактаблар билан чекланиб қолмаслиги керак. Оилалар ҳам болаларнинг бундай контент ва платформалардан узоқ бўлишини таъминлаш учун уларни назорат қилиши лозим”, деган Фирудин Гурбанов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб Туркияда 15 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш тақиқланиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
All