“Толибон” иккинчи бор Афғонистонда уруш тугаганини маълум қилди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистонда уруш тугаганини маълум қилди.  

“Афғонистондаги уруш тугади. Энди биз биргаликда мамлакатни тиклаш учун ҳаракат қиламиз”, деган Мужоҳид. 

Эслатиб ўтамиз, Мужоҳид Афғонистоннинг 34 вилоятининг охиргиси бўлган Панжшер тўлиқ “Толибон” назорати остига ўтганини айтганди. Маҳаллий қаршилик кучлари эса бу хабарни рад этганди. 

Бу “Толибон”нинг Афғонистондаги уруш тугаганлиги ҳақидаги иккинчи баёноти. Биринчисини улар жорий йилнинг 16 августида, Қобул қўлга олинганидан бир кун ўтиб эълон қилишган.

Панжшер — “Толибон”га бўйсунмаган ягона вилоят

Ушбу вилоят Афғонистонинг шарқида жойлашган бўлиб, у ерда тахминан 150 минг аҳоли яшайди. Қайд этиш керакки, вилоятнинг 98 фоиз аҳолиси этник тожиклардан ташкил топган. Панжшерда “Толибон”га қарши кучлар тўпланаётгани ҳам айтилмоқда ва ҳозирда ушбу провинция толибларга қаршилик кўрсатиш маркази бўлиши тахмин қилиняпти. 

Бу ерда Афғонистоннинг бир қатор нуфузли сиёсий фигуралари жамланган: мамлакатнинг 1992-1996 йиллардаги Мудофаа вазири, машҳур “дала қўмондони” Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд, биринчи вице-президент Амруллоҳ Солиҳ, Маршал Aбдул-Рашид Дўстум ҳамда унинг ўғли Ёрмуҳаммад Дўстум

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг