“Толибон” Афғонистоннинг Ўзбекистон олдидаги қарзини узишга ваъда берди
Жамият
−
23 Октябрь 2021
12667“Толибон” ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукумат Афғонистоннинг Ўзбекистон олдидаги электр энергияси бўйича қарзларини тўлиқ тўлаш мажбуриятини олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов маълум қилди, дея ёзмоқда рус нашрлари.
“Биз музокара ўтказдик. Унда муваққат ҳукумат вакиллари, энергетика соҳаси учун масъуллар ҳамда Афғонистон электр тармоқлари [АЭТ] компанияси вакиллари иштирок этди. Вазият имкон берса, чунки банк тизимининг ишлаши ҳамда муваққат ҳукуматнинг тан олиниши билан боғлиқ бир қатор муаммолар бор, АЭТ’даги ҳамкасблар мавжуд бўлган барча қарзларни дарҳол қоплаб беради, шунга келишдик. Лекин, бунга қарамай, биз электр энергияси билан таъминлашда давом этмоқдамиз”, дейди Умурзоқов.
Бош вазир ўринбосари Тошкент Қобулга электр энергияси етказиб беришни бир соат ҳам тўхтатмаганини, Афғонистон эса Ўзбекистондан ўз эҳтиёжига кўра электр энергиясини тўлиқ олаётганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, бундай қарорга асосий сабаб “қардош афғон халқига мана шу оғир дамда ёрдам кўрсатиш” истагидир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессиясида қилган онлайн нутқида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистоннинг яккаланиб қолишига йўл қўймасликка чақириб, Ўзбекистон ўз қўшниларига мунтазам равишда озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари ва электр энергияси етказиб бераётганини қайд этганди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди.
Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, чет давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан келаётган ёрдам тўхтаб қолди. Бундан ташқари, минглар афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.
Шундай бир даврдан жаҳон ҳамжамияти Афғонистонни беэътибор қолдирмоқчи эмас. Бундай хатога дунё етакчилари аввал йўл қўйган. Бунинг оқибатлари айниқса АҚШнинг эсидан чиқмайди. Афғонистон террорчи гуруҳлар уясига айланмаслиги учун жаҳон етакчилари “Толибон” билан ишламоқчи, ҳатто ушбу ҳаракат БМТ томонидан террорчилик ташкилоти, деб тан олинган бўлса ҳам.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь