Тоқаев ҳамкасбларига тўсиқлар ва обрўсизланиш ҳақида гапирди

Олам 1023
image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев кеча, 1 октябрь куни  Ереванда бўлиб ўтган Евросиё Иқтисодий Кенгашининг йиғилишида ЕОИҲга қўшилиш ғояси обрўсизланганини айтди. Бу ҳақда Nurk.kz хабар бермоқда.

У ўз нутқида ЕОИҲ мамлакатлари умумий ички бозордаги тўсиқларни олиб ташлашда давом этишлари кераклигини таъкидлади. “Биз бу мавзуни бир неча бор муҳокама қилдик. Бугунги учрашувнинг муҳим қисмини тор доирада ушбу масалага бағишладик. Ўзаро савдо учун зарур меъёрий-ҳуқуқий базани яратдик. Бу муваффақият. Aммо амалда, ўз ишлаб чиқарувчиларини миллий бозорларда ҳимоя қилиш истаги, баъзи ҳолларда интеграция мақсадлари ва вазифаларидан устун келади", деди Тоқаев.

Қозоғистон раҳбари иштирокчиларнинг эътиборини имтиҳонлар шаклида, ҳудудий даражадаги қўшимча талаблар ва махфий буйруқлар шаклида чекловлар жорий қилинганига қаратди.

"Бундай чекловларнинг жорий қилиниши аъзо давлатлар оммавий ахборот воситаларида батафсил ёритилиши, шу билан интеграцияга ишонч ва, эҳтимол, унинг обрўсини тўкиши билан вазият янада мураккаблашади", деб ҳисоблайди Президент.

Тоқаевнинг таъкидлашича, бундай амалиёт қабул қилиниши мумкин эмас ва интеграциялашув принципларига зид, бу алоҳида жараённи талаб қилади.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×