“Time” АҚШнинг янги раҳбарларини “Йил одами” деб эълон қилди

Олам

image

АҚШ Президенти ва вице-президенти этиб сайланган Жо Байден ва Камола Харрис “Time” журнали томонидан "Йил одами" деб топилди.

Байдендан ташқари, нашрнинг илгари эълон қилинган қисқа рўйхатига амалдаги Президент Дональд Трамп, АҚШнинг юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси Энтони Фаучи, тиббиёт ходимлари ва Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олиш пайтида вафот этиши ортидан АҚШда бошланган ирқий адолат ҳаракати ҳам киритилганди.

Янги унвон эгалари хонанда Брюс Спринстин томонидан “Time” журналининг Twitter’даги саҳифасида жойлаштирилган махсус видеоси орқали таништирилди.

Эслатиб ўтамиз, “Time” журнали версиясига кўра, 2019 йилда швейциялик экофаол, 16 яшар Грета Тунберг “Йил одами” дея эътироф этилган эди

Аввалроқ, “Time” журнали ўз тарихида илк бор “Йил боласи” номинациясини эълон қилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Шунингдек, нашр 2020 йилни ҳозирги авлод учун дунё тарихидаги энг ёмон йил деб эълон қилди


Мақола муаллифи

Теглар

БАЙДЕН ХАРРИС

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг