Байден овчаркаси сабабли оёғини синдириб олди

Олам 10791
image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден икки кун олдин, 28 ноябрда ити билан ўйнаётганда тойиб кетиб, ўнг оёғини шикастлаб олган. Компьютер томографияси текширувида сиёсатчининг оёғи сингани маълум бўлган. Бу ҳақда унинг шифокори Кевин О'Коннор тасдиқлади

Қайд этилишича, сиёсатчи бир неча ҳафта давомида махсус пойабзал кийишга мажбур бўлади.

Байден ва унинг рафиқаси Жиллда иккита немис овчаркаси бор. Эр-хотин Мажор номли овчаркани 2018 йилда, Чамп номли овчаркани эса 2010 йилда сотиб олган. Байденнинг оёғи синишига Мажор сабаб бўлган. 

Аввалроқ, Байден жуфтлиги келажакда АҚШ Президенти ва биринчи хоними бўлишлари учун уларга билдирилган ишончга миннатдорлик билдиришганди

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. АҚШ Президенти номини эълон қиладиган Сайловчилар коллегияси йиғилиши 14 декабрь куни ўтказилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 546
Рейтинг: 3
t
×