Байден жуфтлиги уларга билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирди
Олам
−
27 Ноябрь 2020
8337АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл коронавирус пандемиясига қарши курашаётган барча америкаликларга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда CNN хабар берган.
Улар америкаликларни кеча, 26 ноябрда нишонланган "Шукроналик куни" билан табриклашган.
"Биз узоқ вақт ишлаган ва ўзларини оилаларидан яккалаган шифокорларга миннатдорчилик билдирамиз. Биз деярли бир зумда масофадан ўқитишга мослаша олган ўқитувчилардан миннатдор бўлишимиз керак", деган Жо ва Жилл Байден.
Шунингдек, улар жорий йил давомида коронавирусга қарши курашиш учун зарур бўлган барча нарсаларни ўрганиб чиққан ва ҳозирда вакцина яратиш устида иш олиб бораётган олимларга ўз ташаккурларини изҳор этганлар.
Бундан ташқари, Байден жуфтлиги келажакда АҚШ Президенти ва биринчи хоними бўлишлари учун уларга билдирилган ишончга миннатдорлик билдиришган.
Маълумот учун, “Шукроналик куни” АҚШда ноябрь ойининг тўртинчи пайшанбасида нишонланади.
Аввалроқ, АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп агар Сайловчилар коллегияси демократлардан номзод Жо Байденга овоз берса, истеъфога чиқишга ваъда бергани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. АҚШ Президенти номини эълон қиладиган Сайловчилар коллегияси йиғилиши 14 декабрь куни ўтказилади.